E.coli бактериясидан ўлганлар сони 35 кишига етди

E.coli ичак бактериясининг кўриниши.

Германия соғлиқни сақлаш вазири Даниэл Бар E.coli ичак бактериясидан ўлган беморлар сони 35 кишига етганини маълум қилиб, бу рақам ортиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Вазир сўнгги кунларда ўта хавфли вирус юққан одамлар сони камайганини ҳам маълум қилди.

E.coli бактерияси сабабли юз берган ўлим ҳолатнинг биттасидан ташқари ҳаммаси Германияда қайд этилган.

Европанинг 14 давлати ҳамда АҚШ ва Канадада жами 3200 дан ортиқ одамга E.coli бактерияси юққан.

Хабарларга кўра, Германияда хавфли бактериядан тузалган 100 дан зиёд беморнинг буйрак фаолияти бузилган.

E.coli бактериясини тарқатган манба Германиянинг Жанубий Саксония вилоятидаги фермалардан бирида етиштирилган дуккакли маҳсулотлар экани айтилмоқда.