Туркиядаги сайловда Эрдўғоннинг партияси ғалабага эришди

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркияда ўтказилган парламент сайловида ҳукмрон партия учинчи марта ғалабага эришди.

Бироқ дастлабки натижаларга кўра, Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон етакчилигидаги Адолат ва Тараққиёт партияси конституцияга ўзгартириш киритиш имкониятига эга бўлиш учун парламентдаги учдан икки ўринларни эгаллашга муваффақ бўлмади.

Шу боис ҳукмрон партия ўзига иттифоқчи излашига тўғри келиши айтилмоқда.

Овозларнинг 99 фоизидан ортиғи санаб бўлинганида, TRT телевидениеси хабарига кўра, Эрдўғоннинг партияси сайловчиларнинг 49,9 фоиз овозини олгани, Жумҳурият Халқ партияси 25,9 фоиз ва Миллий Ҳаракат партияси 13 фоиз ва мустақил депутатлар жами 5,9 фоиз овоз олгани маълум бўлди.

Дастлабки натижаларга кўра, Туркиядаги ҳукмрон партия 550 ўринли парламентда 326 та ўринни эгаллайди. Бу эса иқтидордаги партияга конституцияга ўзгартишлар киритш ҳуқуқини бермайди.