АҚШ Давлат котиби махсус вакили Туркманистонга борди

АҚШ Давлат котибининг Евроосиё давлатлари билан энергетик ҳамкорлик масалалари бўйича махсус вакили Ричард Морнингстар бугун Туркманистонга борди.

АҚШнинг Ашхободдаги элчихонасидан олинган маълумотга кўра, Морнингстар президент Қурбонқули Бердимуҳамедов билан учрашиш ва энергетик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, АҚШ расмийсининг айнан энергетик масалаларга бағлишланган сўзлашувлари Туркманистоннинг бошқа ҳукумат расмийлари билан ҳам режалаштирилган.