Сурия ҳарбийлари ҳужумни давом эттираяпти

Сурия ҳарбийлари Жиср ал-Шуғур шаҳрини ишғол қилганидан кейин қўшни шаҳарларга ҳужумни давом эттираяпти.

Бугун вертолёт ва танклар билан қуролланган Сурия қўшинлари Идлиб вилоятига ҳужум қилди.

Гувоҳларга кўра, ҳарбийлар танклар ёрдамида Башар ал-Ассад режимига қарши оммавий намойишлар ўтказилган Маарат ал-Наамам шаҳрига ҳам ҳужум қилганлар.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия ҳукуматини кескин қоралаб, уларни тинч аҳолига нисбатан “даҳшатли ҳужум”лар уюштираётганликда айблади.

Туркиянинг Anatolia ахборот агентлигига кўра, сўнгги кунларда 7000 суриялик Туркияга қочиб ўтган.