Германияда E.coli бактерияси юққан одамлар сони камаймоқда

Роберт Кох номидаги институт директори Рейнхард Бургер

Германиянинг касалликларни назорат қилиш маркази E.coli бактерияси юққан одамлар сони камая бошлаганини хабар қилди.

Роберт Кох номидаги институт Германияда 3,235 кишига E.coli бактерияси юққанини билдирди.

Сешанбага ўтар кечаси Селле шаҳрида икки ёшли бола мазкур бактерия юққани оқибатида нобуд бўлди.

Шу пайтгача E.coli бактериясидан 36 нафар германиялик ва бир швециялик нобуд бўлди.

Бактерия тарқатаётган манба аниқ бўлмагани сабабли қишлоқ хўжалик соҳаси катта зарар кўрди.

14 июн куни Европа Иттифоқи мева ва сабзавот етиштирувчи фермерларга товон пули тўлаш учун 306 миллион евро ажратиш ҳақида қарор қабул қилди.