НАТО Ливия пойтахтини бомбардимон қилди

Триполи шаҳрида cешанба тунида камида иккита портлаш рўй берди. Ливия телевидениеси ҳарбий ва ноҳарбий объектларга ҳужум уюштирилганини билдирди.

Бироқ хабарда талафотлар ҳақида маълумот берилмади.

Айни пайтда Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийни ҳокимиятдан ағдариш учун қуролли кураш олиб бораётган исёнчилар Ўртаер денгизи соҳилида жойлашган Злитан шаҳри томон ҳужумларда олдинга силжиш бўлганини билдирди.