Чехияда оммавий иш ташлаш бўлаяпти

Бугун Чехияда жамоат транспортлари касаба уюшмаси томонидан оммавий иш ташлаш акцияси уюштирилди.

Акция ҳукуматнинг пенсия тизимини ислоҳ қилиш режалари, жумладан пенсия ёшининг 65 ёшга кўтарилганига норозилик сифатида ўтказилаяпти.

Акция ташкилотчилари 16 июн куни Прага, Брно ва бошқа шаҳарларда жамоат транспортлари 24 соат давомида ишламаслигини эълон қилди.

Транспортчилар иш ташлаши сабаб Чехиядаги аксарият ташкилотлар, жумладан, тиббий муассасалар ва ўқув юртлари ишламайди.

Чехия ҳукумати ушбу акция натижасида мамлакат иқтисоди 302 миллион чех крони (тахминан 19 миллион АҚШ доллари) зарар кўришини тахмин қилаяпти.