Кишинёв коммунистлар қўлига ўтмоқда

Бугун Молдова пойтахти Кишинев шаҳри мэрлигига сайлов натижалари эълон қилинади.

Марказий сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки натижаларга қараганда, сайловнинг якшанба куни ўтказилган иккинчи босқичида Молдова коммунистлари номзоди Игор Додон сайловчилар 50 фоизидан кўпроғининг овозларини олган.

Додоннинг ҳарифи Кишинёвнинг амалдаги ҳокими, Либерал партия вакили Дорин Киртоакедир.

Якшанба куни Молдованинг 512 та шаҳар ва қишлоғи давлат маъмуриятлари бошлиқлари сайланди.