Интернетда турли хил домэн ҳудудлари очишга рухсат берилди

Интернетдаги манзилларни назорат қилиб келадиган ICАNN ташкилоти йирик бизнес компаниялари, давлатлар ва жамоаларга интернетда ўз домэн ҳудудига эга бўлишига рухсат берди.

Интернетдаги белгиланган номлар ва рақамлар бўйича назорат юритадиган интернет корпорацияси бу интернет оламида катта ўзгаришларга олиб келишини айтмоқда.

Аммо, кўп йиллар давомида интернет тармоғида .com, .net, .org каби домэн ҳудудларидан бошқа ҳудудларнинг бўлишига қаршилик қилиб келинган ва бу интернет тармоғида чалкашликлар пайдо қилиши, шунингдек, савдо белгиси бўйича қонунга зид равишда контрофакт демэнлар пайдо қилишидан хавотир билдирилган эди.

Ҳозир интернет тармоғида 22 та домэн ҳудуди ва 250 га яқин мамлакатлар даражасидаги .ru, .uz каби домэнлар бор.