Обама Афғонистон бўйича режасини эълон қилади

АҚШ Президенти Барак Обама Афғонистондан Америка ҳарбийларини олиб чиқиш режасини чоршанба куни эълон қилади.

Хабарларга қараганда, президент июлда бошланажак ҳарбийларни олиб чиқишга тайёргарлик жараёни ҳамда мамлакат хавфсизлиги учун масъулиятни 2014 йилда Афғонистон маъмурларининг ўзларига топшириш масалалари тўғрисида гапиради.

Афғонистондан олиб чиқилажак ҳарбийларнинг аниқ миқдори ҳамда бу жараённинг суръати ҳозирча маълум эмас.

Кейинги пайтларда президент Обама Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар 10 йилга чўзилиб кетганидан норози бўлаётган Конгресс ва Америка жамоатчилигининг тобора ўсиб бораётган босимини ҳис қилмоқда.