Ироқда портлашда 20 дан ортиқ одам нобуд бўлди

Ироқнинг Дивания шаҳрида, вилоят ҳокими уйи яқинида иккита машина портлади.

Маҳаллий расмийларга кўра, портлаш оқибатида 20 дан ортиқ одам нобуд бўлган, 30га яқин одам яраланган.

Портлашдан Дивания ҳокими Салам Хусайн Алвон ҳам жабр кўрдими йўқми номаълум қолмоқда.

Хабарларга кўра, портлаш ҳудкуш кимсалар тарафидан содир этилган.

Дивания пойтахт Бағдоддан 150 километр жанубда жойлашган.