Остонада ўзига ўт қўйган аёл оламдан ўтди

Қозоғистон пойтахти Остонада иқтидордаги "Нур Отан" партияси қабулхонасида 20 июн куни ўзини ёқиб юборган аёл бугун қаттиқ куйиш оқибатида оламдан ўтди.

"Фарзандининг наркотик моддалар сақлагани учун 10 йилга қамалганидан норози бу аёл бугун тунда касалхонада жон берди",- деди Қозоғистон Ички ишлар вазири Калмуханбет Қосимов.

Хабарларга кўра, ўзига ўт қўйиши натижасида аёл танасининг 95 фоизи куйиб кетган. Аёлнинг исми ва ёши жамоатчиликка очиқланмади.

Бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан "Нур Отан" партиясидан ҳам муносабат бўлмади.

2009 йилги сайловда "Нур Отан" партияси Қозоқ парламенти қуйи палатасидаги барча депутатлик ўринларини эгаллаган эди.

Мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев расман "Нур Отан"нинг раиси ҳисобланади. раи ра