Ямандаги қамоқхонадан ўнлаб жанггари қочди

Ямандаги қамоқхонадан 40 нафар Ал-Қоида жанггариси қочди.

Яман расмийлари қуролланган жанггарилар мамлакат жанубида жойлашган Муҳалла шаҳридаги қамоқхонага ҳужум қилгани оқибатида, маҳбуслар қочишга муваффақ бўлганларини маълум қилди.

Ҳужум пайтида бир соқчи ўлгани, бир неча соқчи яралангани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, қамоқдан қочган маҳбуслар терроризмга боғлиқ айбловлар билан озодликдан маҳрум қилинган жанггарилар бўлган.