Қаддафий НАТОни яна тинч аҳоли ўлимида айблади

Чоршанба куни Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий телевидение орқали чиқиш қилиб, НАТОни тинч аҳоли ўлимида айблади.

Қаддафий охирига курашни давом эттиришини ҳам ваъда қилди.

- Сиз "Нишонни тўғри олдик", деб айтдингиз. Сиз, қотиллар дунёга нишоннни тўғри олганингиз ҳақида айтдингиз,- деди Муаммар Қаддафий.

Тўрт кун аввал НАТО Триполига қилган ҳаво зарбалари пайтида тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлганини тан олган эди.

Чоршанба куни Буюк Британия билан Франция Ливияда ҳаво ҳужумларини давом эттиришга тайёр эканлигини айтди. Италия эса Ливияга инсонпарварлик ёрдамини етказиш учун ҳарбий амалиётларни тўхтатиб туришга чақирди.