Бағдодда 3 портлашдан 23 киши ҳалок бўлди

Пайшанба куни кечқурун Бағдод шаҳрининг жанубий қисмидаги бозорда содир бўлган 3 портлашдан, сўнгги маълумотларга кўра, 23 киши ҳалок бўлди, 100 дан зиёд киши яраланди.

Баъзи бошқа маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 35 кишига етган.

Уччала портлаш бир вақтнинг ўзида юз берди. Дастлабки маълумотларга қараганда портлагичлар бозор маҳсулотлари ташиладиган араваларга ўрнатилган бўлиши мумкин.

Портлашлар учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олганича йўқ.