Франция ҳам ҳарбийларини олиб чиқиб кетади

АҚШ президенти Барак Обама Америка ҳарбийларини Афғонистондан босқичма-босқич олиб чиқиш режасини эълон қилиши ортидан Франция ҳам бу мамлакатдаги ҳарбийларини олиб чиқажагини эълон қилди.

Айтилишича, Франциянинг Афғонистондаги 4 минг нафар ҳарбий хизматчиси АҚШ ҳарбийлари билан бир хил тартибда олиб чиқилади. Бу ҳақда президент Саркози баёнот берди.

Жорий йил охиригача АҚШ Афғонистондан 10 минг нафар, 2012 йилнинг ёзигача 33 минг ҳарбий хизматчисини олиб чиқади.

АҚШ президентига кўра, АҚШ ҳарбийлари 2014 йилгача Афғонистонни босқичма-босқич тўла тарк этади ва мамлакат хавфсизлиги устидан назорат тўлалигича Афғонистон ҳукуматига топширилади.

Обаманинг айтишича, Вашингтон Афғонистонда миллий ярашув йўлида бошлнадиган ҳар қандай ташаббусда фаол иштирок этишда давом қилади.

Президент Карзай АҚШ раҳбари режасини олқишлади.
Шу кунда Афғонистонда халқаро кучларнинг 130 минг, шу жумладан АҚШнинг 100 минг нафар атрофида ҳарбий хизматчиси мавжуд.