Тимошенко иши бўйича суд бошланди

Бугун Киевда Украинанинг собиқ бош вазири, мухолифатдаги "Баткившина" партияси етакчиси Юлия Тимошенко устидан очилган жиноий иш бўйича маҳкама жараёни бошланди.

Тимошенко бош вазир бўлган пайтда хизмат лавозимини суистеъмол қилганлик ва бюджет маблағларни нотўғри сарфлаганликда айбланмоқда.

Тимошенко ўзига қўйилган айбловларни инкор қилиб, бунинг ортида фақат сиёсий сабаблар борлигини айтди.

Украина қонунларига кўра, Тимошенкога қўйилган айблов бўйича етти йилдан ўн йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган.

Бугун суд биноси олдида Тимошкенконинг кўп минг сонли тарафдорлари унинг ҳимоясига йиғилди.