Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти вазирлари Ашхободда учрашади

Туркманистоннинг Автомобил транспорти вазири Сардор Беркелиев ҳукумат мажлисида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Транспорт ва коммуникация вазирларининг 28 – 29 июн кунлари Ашхобод учрашувига тайёргарлик қандай бораётгани тўғрисида ҳисобот берди.

Президент Қурбонқули Бердимуҳаммедов учрашувни юқори даражада ўтказиш ҳақида кўрсатма берди.

27 июн куни экспертларнинг юқори даражали учрашуви бўлиб ўтади.

Вазирлар учрашуви охирида Ашхобод декларацияси қабул қилиниши режаланган.

Ҳозир Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига Афғонистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Эрон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо.

Ташкилотнинг асосий мақсади аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий, техник ва маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.