Ҳаага суди Қаддафийни ҳибсга олишга ордер берди

Ливия лидери М. Қаддафий ва ўғли Сайф ул-Ислом.

Ҳаагадаги Халқаро жиноятлар суди Ливия лидери Муаммар Қаддафийни ҳибсга олишга ордер берди.

Суд Қаддафийни инсониятга қарши жиноятлар содир этганлик ва феврал ойи ўртасида ўз режимига қарши бош кўтарган фуқароларга қарши ҳужум қилишга буйруқ берганликда айблади.

Халқаро суд Қаддафийнинг ўғли Сайф ул-Ислом ва Ливия разведкаси бошлиғи Абдулла Ас-Сенуссийни Қаддафий режими мухолифларини ўлдирганлик ва қатағон қилганликда айблаб, уларни ҳам қўлга олишга ордер берди.

НАТО кучлари Ливияда парвоз таъқиқланган зона тартибини жорий қилгани ва 100 кундан бери тинч аҳолини Қаддафий кучлари ҳужумидан ҳимоя қилаётганига қарамай, Ливиядаги зўравонликларда минглаб одам ўлгани тахмин қилинмоқда.