Ўринбой Усмондан Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айблови олиб ташланди

Тожикистон расмийлари Би-би-си радиосининг ҳибсга олинган мухбири Ўринбой Усмонга қўйилган Ҳизб ут-Таҳрир диний экстремистик гуруҳига аъзолик айбловини бекор қилди.

Аммо Усмон Ҳизб ут-Таҳрир фаолияти ҳақида расмий идораларни огоҳ этмаганлик айби билан тутқунликда қолмоқда.

Би-би-си Ўринбой Усмон ўз журналистик бурчини бажарганини айтиб, уни зудлик билан озод этишни талаб қилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи қатор халқаро ташкилотлар, шунингдек, Британия ва АҚШ расмийлари ҳам Тожикистон ҳукуматини Ўринбой Усмонни озод этишга чақирган.

Биз Ўринбой Усмоннинг ишига алоқадор сўнгги янгиликлар борасида Би-би-си Ўзбек хизмати муҳаррири Хайрулла Убайдуллаев билан суҳбатлашдик.

Қуйида ушбу суҳбатни тинглашингиз мумкин.