Покистонда Толибларнинг нуфузли қўмондони ўлдирилди

Покистоннинг Афғонистонга чегарадош шимоли-ғарбий минтақасида толиблар лидери ўлдирилди.

Разведка хизмати расмийларининг маълум қилишича, Таҳрики Толибон Покистон гуруҳи раҳбари Шокирулло Шокир Шимолий Вазиристон вилоятидаги Ийша постида отиб ўлдирилган.

Исми ошкор этилмаслигини сўраган разведка хизмати расмийсига кўра, Шокир мотоциклда ўтиб кетаётган пайтда ойналари қорайтирилган автомобилда ўтирган шахслар томонидан ўққа тутилган.

Толиблар лидери Шокир воқеа жойида ўлган.