АҚШда президентлик пойгасига ҳозирлик кўрилмоқда

АҚШ конгреси аъзоси Мишел Бакманн Республикачилар партиясидан ўзини 2012 йилги президентлик сайловига номзоди қўйилиши учун тадбирларни бошлади.

55 ёшли Бакманн республикачиларнинг ултра–муҳофазакор қанотига мансубдир.

Бакманн хоним солиқлар камайтирилишини талаб қилиб келади, у аборт ва бир жинслар орасидаги никоҳга қаршидир.

Филни тимсол қилган республикачилардан номзод бўлиш учун ўз партияси ичида Бакманнга мухолиф бўладиган сиëсатчи сифатида Массачусетснинг собиқ ҳокими Митт Ромни кўрилмоқда.

Эшакни тимсол қилган Демократик партиядан эса иқтидордаги президент Барак Обаманинг номзоди қўйилиши айтилмоқда.