Толибон жангарилари Кобулдаги меҳмонхонага ҳужум уюштирди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

28 июн куни кечқурун 6-8 нафар худкуш Кобулдаги Интерконтинентал меҳмонхонасига бостириб киришга уринганида отишма рўй берди. Оқибатда тинч аҳолидан камида 10 киши нобуд бўлди. Тўрт соат давом этган отишма пайтида меҳмонхона томига чиқиб олган жанггариларга зарба бериш учун НАТОнинг ҳарбий вертолёти ёрдамга чақирилди.