Толиблар 18 ой гаровда ушлаган икки журналист озод бўлди

Франция телевидениесининг икки журналисти Афғонистондаги 18 йиллик тутқунликдан озод бўлиб, юртига қайтди.

France 3 телеканали оператори Стефан Тапонье ва репортёр Ҳерве Гескьер Парижда ўз оила-аъзолари ҳамда президент Николя Саркози томонидан қарши олинди.

Матбуотга сўзлаган ҳар икки журналист ўзини жуда яхши ҳис қилаётганини айтди.

- Мен жуда яхшиман. Биз ҳамиша руҳан тетик бўлдик. Ҳаммаси яхшилик билан тугашини билар эдик. Биз тутқунлик қанча давом этишини билмаган эдик, аммо сабр билан кутдик. Хуллас, биз жуда жуда яхшимиз, - деди 18 ойлик тутқунликдан қутулган Стефан Тапонье.

Бу икки журналист 2009 йилда Кобул шарқидаги тоғлар бағрида Толиблар томонидан қўлга олинган эди.

Улар Афғонистонда энг узоқ гаровда ушланган ғарблик фуқаролар бўлди.

Ҳозирга қадар Толиблар бу икки тутқунни нима эвазига озод қилгани ҳақида ахборот берилмади.