Эрон Афғонистон ва Покистон билан чегараларини буткул ёпади

Эрон гиёҳвандлик моддалари контрабандасини тўхтатиш ва қуролли гуруҳлар мамлакат ҳудудига ўтишининг олдини олиш учун Афғонистон ва Покистон билан бўлган шарқий чегаралари 2015 йилгача буткул ёпилишини маълум қилди.

Эрон полицияси бошлиғи генерал Исмоил Аҳмадий Муғаддам айтганига асосланиб “Arman” газетасининг 2 июл куни хабар қилишича, ҳозирга қадар Эрон шарқий чегараларининг 90 фоизи ёпилган.

Покистон чегарасига яқин жойлашган Сараван минтақасидаги қолган 10 фоиз чегара уч йил ичида ёпилади.

Эрон ўтган асрнинг 90-йиллари бошида қўшни давлатлар билан бўлган 1,800 километр узунликдаги чегарада “девор” барпо этишни бошлаган.

Бази ҳудудларда чегара девори тиканли симлардан, бази ҳудудларда ҳандақлардан, бошқа участкаларда каналлар ва бетон деворлардан иборат.