Афғонистонда НАТО аскари ғойиб бўлди

Афғонистонда НАТО етакчилигидаги халқаро кучларнинг бир аскари йўқолиб қолди.

НАТО қўмондонлиги берган хабарга кўра, аскар мамлакатнинг жанубидаги вилоятлардан бирида ғойиб бўлган.

НАТО раҳбарияти ҳозирда аскар қидирилаётганини айтди, аммо унинг шахсига ёҳуд воқеага оид бошқа маълумотларни ошкор қилмади.