Мисрда Исроил ва Иорданияга газ узатадиган қувурга ҳужум бўлди

Миср расмийлари бугун тонгда Исроил ва Иорданияга газ узатадиган қувурга ҳужум бўлганини маълум қилди.

Ҳозирча жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Расмий маълумотларга кўра, портлаш ал-Ариш туманида содир бўлган ва бу Мисрнинг Исроил билан чегарасидан 50 километр нарида жойлашган тумандир.

Бу Мисрда феврал ойида халқ ғалаёнлари бошланганидан буён ушбу муҳим газ қувурига бўлган учинчи ҳужумдир.

Ҳозирга қадар учинчи ҳужумга масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.