Франция Сурия режимига босимни кучайтиришга чақирди

Ҳама шаҳрида 1 июл куни ўтказилган намойиш.

Франция БМТни президент Башар ал-Ассад истеъфосини талаб қилаётган норозилик намойишларини куч билан бостираётган Сурия ҳукуматига нисбатан позицияни кескинлаштиришга чақирди.

Фарнция Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ромен Надал дунё зўравонликларга “ҳаракатсиз ва ожизлик” билан қараб тура олмайди, дея таъкидлади.

Франция баёноти президент Ассадга содиқ кучлар сешанба куни Ҳама шаҳрида 14 кишини ўлдиргани тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлгач янгарди.

Хабарларга кўра, Ҳамада Ассад режимига қарши энг йирик намойишлардан бири ўтказилганидан кейин шаҳар ҳамон танклар қуршовида қолмоқда.