Бин Ладин яқинларини Покистонда ушлаб туриш сўралди

Бин Ладин оиласи билан яшириниб яшаган Абботобод шаҳридаги уй, 2011 йил 2 май.

Ал-Қоида лидери Усама бин Ладин ўлдирилган АҚШ ҳарбийлари рейдини ўрганаётган Покистон комиссияси ҳукуматдан бин Ладиннинг яқинлари рухсатсиз мамлакатни тарк этишига йўл қўймасликни талаб қилди.

Яқинда Покистон расмийлари бин Ладин хотинларидан бирининг туғилиб ўсган ватани Яманга жўнатиб юборилиши мумкинлигини билдирган эди.

Покистонда катта таъсирга эга бўлган хавфсизлик хизматларининг бу талабни қабул қилиши ёки қабул қилмаслиги номаълум.

2 май куни Покистоннинг Абботобод шаҳрида ўтказилган рейд пайтида қўлга олинган Бин Ладиннинг уч нафар хотини ва болалари ўша пайтдан бери ҳибсда сақланмоқда.