Ливия исёнчилари муҳим қилшлоқни ишғол қилди

Ливиялик исёнчилар пойтахт Триполидан 100 километр жануби-ғарбдаги Гуалиш қишлоғини ишғол қилгани хабар қилинмоқда. Бир неча соат давом этган жангдан кейин исёнчилар қўлига ўтган қишлоқ пойтахтга элтадиган йўлни назорат қилувчи Гарян ҳарбий шаҳарчага ҳужум бошлаш учун муҳим қадам, дея баҳоланмоқда.

Муаммар Қаддафийга қарши курашаётган исёнчилар Ливия шарқий минтақалари, ғарбдаги Мисрата шаҳри ва Тунис чегаралари яқинидаги Нуфаза тоғларини ўз назоратига олган.

Қаддафийга қарши НАТО етакчилигидаги ҳаво зарблари давом этаётганига қарамасдаан, исёнчилар билан ҳукумаит қўшинлари пот ҳолатига келиб қолган.