Келаси йил охиригача Афғонистонни 900 инглиз аскари тарк этади

Британия Бош вазири Дэвид Камерон 2012 йилнинг охирга қадар Афғонистондан 500 инглиз ҳарбийси олиб чиқилажагини маълум қилди.

Жорий йилнинг охиригача уйига қайтадиган 400 аскарни қўшиб ҳисоблаганда, Афғонистонда келаси йилнинг охирида Британиянинг 9000 қўшини қолади.

Чоршанба куни парламент олдида қилган чиқишида Камерон Британия қўшинлари 2015 йилдан бошлаб Афғонистондаги жанговар амалиётларида қатнашмаслигига оид режаларни яна бир бор эслатди.

Ўтган ой АҚШ Президенти Барак Обама шу йилнинг охирга қадар америкалик 10 минг аскар, келаси йилнинг охиригача эса 23 минг аскар Афғонистонда уйларига қайтишини эълон қилган эди.