Тадич Босния билан алоқаларни яхшилашни ваъда қилди

Сербия Президенти Борис Тадич Сараевода.

Сербия Президенти Борис Тадич кеча Сараевога қилган ташрифи чоғида Босния билан алоқаларни яхшилашни ваъда қилди. Кейинги беш йил ичида Босния пойтахтига биринчи марта расмий ташриф билан борган Тадич ўз мамлакати “Босния билан тўлақонли ҳамкорлик руҳидаги яқин ва дўстона алоқалар ўрнатиш ниятида” эканини баён қилди.

Икки давлат ўртасидаги алоқлар 1992-95 йиллардаги уруш пайтида расмий Белград бониялик сербларни қўллаб-қувватлагани боис ёмонлашган.

Тадичнинг Сараевога ташрифи босниялик сербларнинг собиқ қўмондони, уруш жиноятларида айбланаётган Ратко Младич ҳибсга олиниб, Ҳаага трибуналига топширлганидан икки ой ўтиб амалга ошмоқда.