Нижний Новгородда 23 ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида Ўзбекистоннинг 23 фуқароси расмий Тошкент сўровига кўра ҳибсга олингани хабар қилинмоқда.

Би-Би-Сининг Мемориал Инсон ҳуқуқлари маркази фаоли Баҳром Ҳамроевга таяниб хабар қилишича, Россияда мардикорлик қилган 23 ўзбекистонликнинг барчаси Ўзбекистон Конституциявий тузумга тажовуз қилганликда айбланмоқда.

Россияда Ўзбекистон фуқаролари расмий Тошкент сўровига кўра, аввал ҳам ҳисбга олинган.

Хусусан, 2005 йил Андижон воқеаларидан кейин Иваново вилоятида 14 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинган эди. Россия расмийлари 2006 йилнинг октябрида Инсон ҳуқуқлари Европа Суди ҳукмига кўра уларни озод этган ва баъзиларига товон пули тўлашга мажбур бўлган эди.