Грузияда фотомухбирлар айғоқчиликда айбланмоқда

Грузия Ташқи ишлар вазирлиги фотомухбири Георгий Абдаладзе.

Ҳибсга олинганлар рўйхатида президент Саакашвилининг шахсий фотографи Ираклий Геденидзе ва унинг рафиқаси Натия Геденидзе, Грузия Ташқи ишлар вазирлиги фотомухбири Георгий Абдаладзе, Европа фото агентлиги мухбири Зураб Курцикидзе, Associated Press фотомухбири Шах Айвазовлар бор.

Ҳибсга олинганларнинг аксари фотожурналистика соҳасида 20 йилдан буён ишлаб келаëтган мутахассислардир.

Озодликнинг Тбилисидаги мухбири Георгий Кобаладзенинг маълум қилишича, айни пайтда Грузия Ички ишлар вазирлиги фотомухбирларнинг айғоқчиликда айбланишини изоҳлаганича йўқ.

Фотомухбирларнинг ҳибсга олиниши бўйича махсус брифинг уюштирилаётгани ва унда қўшимча маълумотларнинг ошкор қилиниши кутилмоқда.