ЕХҲТ Ўринбой Усмоновни озод этишни талаб қилди

U.K. -- Urunboy Usmonov, BBC correspondent, 24Jun2011

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг матбуот эркинлиги бйўича вакили Тожикистон ҳукуматидан Би-Би-Си мухбири Ўринбой Усмоновни озод қилишни талаб қилди.

Дуня Миятович Тожикистон расмийларидан Усмонов иши бўйича ҳамон жавоб келмаганини маълум қилди. Миятович хоним 16 июн куни ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифийга хат йўллаб, унда журналистнинг ҳисбга олинишини матбуотда нозик мавзуларни ёритишни цензура қилишга уриниш дея атади.

Би-Би-Сининг Марказий Осиё хизматида 10 йил ишлаган Ўринбой Усмонов 13 июн куни Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотига аъзолик айби билан ҳибсга олинган эди.