АҚШ Мудофаа вазири Афғонистонга борди

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта.

Афғонистонга кутилмаган ташриф билан борган АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Ал-Қоиданинг “стратегик мағлубияти”га оз қолди дея баёнот берди.

1 июл куни Роберт Гейтс ўрнини эгаллаган Панеттанинг пойтахт Кобулга сафари чоғида Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан музокара олиб бориши режаланган.

Сўзлашувда НАТО назоратидаги ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш вазифаси июл ойида Афғонистон кучларига топширилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.