АҚШ адмирали Майк Маллен Хитойга сафар қилмоқда

АҚШ қуролли кучлари бош штаби бошлиғи адмирали М.Маллен.

АҚШ қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Пекинни минтақада барқарорликни таъминлаш учун Пхенян билан дўстона муносабатларини ишга солишга чақирди.

Адмирал Майк Маллен Вашингтон Хитойнинг таъсирини чеклаш йўлларини изламаётгани, айни пайтда АҚШ Осиё Тинч океани минтақасида узоқ вақт фаол бўлиб қолишини билдирди.

Хитойга тўрт кунлик сафарини бошлаган АҚШ қуролли кучлари бош штаби бошлиғи хитойлик ҳамкасби генерал Чен Бингде билан музокара олиб бориши ва ҳарбий базаларни бориб кўриши режаланган.

Сўнгги йилларда АҚШ ва Хитой хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилиб келмоқда.