Россия ҳудудида ёнғинлар кўпаймоқда

Россияда ёнғин майдонлари бир кунда икки баробарга кўпайди.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги маълумотига асосланиб ИТАР-ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, ҳозир Россия бўйлаб 400 минг гектар ҳудудда 80дан ортиқ ёнғин қайд қилинган.

Архангелск вилояти, Ёқутистон ва Комида оғир вазият сақланиб қолмоқда. Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги Новосибирск, Оренбург, Саратов, Астрахан, Волгоград вилоятлари, шунингдек. Байкалорти ва Краснодар ўлкаларида ёнғин рўй бериши хавфи юқори эканини билдирди.