АҚШ Покистонга ҳарбий ёрдамни тўхтатади

Қўшма Штатлар Покистон ҳарбийларига кўрсатилаётган ёрдам тўхтатилаётганини маълум қилди.

Оқ Уй маъмурияти бошлиғи Билл Дилей Покистон ҳукумати томонидан кўрилган айрим чоралар ёрдамнинг бир қисми тўхтатиб туришимизга сабаб бўлди, деди.

Ундан олдин ахборот воситаларида Қўшма Штатлар Покистонга ҳар йили кўрсатаётган икки миллиард доллардан ортиқроқ ёрдамининг тахминан учдан бир қисми, яъни, 800 миллион долларлик қисмини тўхтатаётгани хабар қилган эди.

“АВС” телеканалининг “This Week” кўрсатувида сўзлаган Билл Дилей АҚШ махсус кучлари май ойида Усама бин Ладинни ўлдиргани юзасидан Покистонда “қаттиқ ачиниш” борлигини айтди.

Покистон “терроризмга қарши курашда муҳим ҳамкор экани”ни эътироф қилган Дилей ҳозир АҚШ-Покистон муносабатларида “мураккаб вазият” кузатилаётганини қўшимча қилди.