Суриянинг Ҳомс шаҳрида энг йирик тунги рейд ўтказилди

Суриянинг Ҳомс шаҳрида ўтган тунда олиб борилган рейд чоғида камида бир фуқаро ҳарбийлар томонидан ўлдирилгани хабар қилинмоқда.

Суриядаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳлар берган маълумотларга кўра, ҳукуматнинг ҳарбий техникалари аҳоли зич жойлашган кварталлардан бирида тунда рейд ўтказган ва уларнинг техникасидан қочишга уринган 20га яқин одам жароҳатланган.

Аҳоли вакилларига кўра, бу рейд мамлакатдаги учинчи йирик шаҳарда амалга оширилган энг йирик рейд бўлган.

Якшанба куни эса Сурия ҳукумати мухолиф гуруҳлар билан музокаралар бошлаганини эълон қилган эди.

Лекин мухолифатдаги етакчи шахслар ва таниқли фаоллар бу учрашувларни беписанд қолдирмоқда.