Д.Медведев: Йўловчи ташиётган ҳамма кема текширилиши керак!

Россия раҳбарлари қурбонлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақламоқда.

Россия президенти Дмитрий Медведев Москва вилоятида ҳукумат расмийлари билан учрашиб, "Булгария" кемаси ҳалокатидан чиқарилиши керак бўлган хулосалар ҳақида сўзлади.

Ҳалокат қурбонлари яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирган президент 12 июлни мамлакатда миллий мотам куни, деб эълон қилганини қарор қилди.

- Агар об-ҳаво ўта ёмон бўлган тақдирда ҳам агар ҳамма хавфсизлик ва техник чоралар кўрилган бўлганида бу каби ҳалокат юз бермаслиги ҳаммамизга кундек равшан бўлиб турибди. Ҳозир йўловчи ташиётган ҳамма кемаларнинг техник ҳолати тўлиқ текширилиши зарур. Аниқки, бу техник муаммоси бўлган ягона кема эмас, - деди Россия президенти.

Расмий маълумотларга кўра, бу кема Қозон шаҳридан йўлга чиққан кездаёқ ўнг ёнга оға бошлаган ва ҳалокат сабаби шу бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.