Исломобод: Покистон АҚШ ҳарбий кўмагига муҳтож эмас

Покистон ҳукумати Вашингтоннинг ёрдамни қисқартириш баёнотига жавобан ҳарбий ёрдамга муҳтож эмаслигини билдирди.

Исломобод ҳарбийлари АҚШ кўмагисиз ҳам террорга қарши курашишга қодир эканини айтмоқда.

Бунга қадар Вашингтон Покистонга аталган ёрдамнинг чорагини қисқартиргани ҳақида News York Times нашри маълум қилган эди.

Покистон расмийлари қарийб 800 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни қисқартириш қарори ҳақида Вашингтон ҳеч қандай расмий билдиришнома бермаганини ҳам айтмоқда.