Бердимуҳаммедов мудофаа вазири ўринбосарини ҳайдади

Туркманистон Президенти Қурбонғули Бердимуҳаммедов ўтган ҳафта ҳарбий омборда рўй берган портлашлардан кейин мудофаа вазири ўринбосарини ишдан олди.

Давлат телевидениеси Бердимуҳаммедов мудофаа вазирини ҳам генерал унвонидан полковник даражасига туширганини хабар қилди.

Ашхобод расмийлари пойтахтдан 20 километр ғарбда жойлашган Ободон шаҳридаги ҳарбий омбодра пайшанба куни рўй берган портлашлар 13 фуқаро ва уч ҳарбийни ўлдирганини айтмоқда.

Давлат хабар агентликлари портлашлар аввал приотехника омборларида бошланиб, кейинчалик қурол-аслаха омборларига кўчганини таъкидламоқда.

Муҳожиратдаги мхолифат етакчилари портлашларда 200 га яқин одам ҳалок бўлганини айтмоқда.