Клинтон билан Лавров келишувларни имзолади

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Вашингтонда бир нечта келишувга имзо қўйди.

Келишувлардан бирига кўра, иккала томон 34 метрик тонна қуроллар учун ишлатиладиган уранни йўқ қилишлари керак. Бунча уран 17 мингта ядровий каллакни ишлаб чиқаришга етади.

Ҳужжатлардан яна бири Америка фуқаролари тарафидан россиялик болаларни боқиб олиш соҳасида назоратни кучайитиршга қаратилган. 2010 йилда америкалик оила 7 яшар болани ёлғиз самолётга чиқариб, Россияга қайтариб юборганидан кейин Лавров боқиб олишларни тўхтатиш билан пўписа қилган эди.