Сурияда 8 намойишчи ҳалок бўлди

Сўнгги бир кеча-кундузда Сурияда камида 8 намойишчи ҳалок бўлди.

Суриялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг хабар қилишича, бу мамлакат пойтахтининг Мидан мавзеида кеча бўлиб ўтган намойишлар давомида камида 60 киши ҳибсга олинди.

Қўлга олинганлар орасида журналистлар, ёзувчилар ва актёрлар бор.

Мухолифат фаолларининг хабар қилишича, ҳукумат ва хавфсизлик кучлари мамлакатнинг турли қисмларида, шу жумладан Хомс шаҳри ва Дара вилоятида рейдлар ўтказмоқда.