АҚШ Ливия исёнчиларини мамлакатнинг қонуний ҳукумати, деб тан олди

Давлат котиби Ҳиллари Клинтон АҚШ Ливия исёнчиларини мамлакатдаги қонуний ҳукумат, деб тан олишини билдирди.

Истанбулда сўзлаган Клинтон Ливия исёнчилари билан мулоқотлар ўтказди.

Бунга қадар Италия ва Франция ҳам ливиялик исёнчилар Миллий Ўтиш даври кенгашини Ливия ҳукумати раҳбарияти, деб тан олишини маълум қилган эди.

Франция Ташқи ишлар вазири Ливиядаги вазият муҳокамаси учун Истанбулга йиғилган 30 дан ортиқ давлат расмийлари йиғилиш якунига қадар шу мазмундаги қўшма баёнотни қабул қилишини айтди.