Мумбай портлаши қурбонлари сони 19га етди

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида 13 июл куни амалга оширилган портлашларда яраланган яна икки киши ҳам оламдан ўтди ва жами қурбонлар сони 19 нафарга етди.

Портлаш пайти яраланган юздан зиёд киши шифохонада қолмоқда.
13 июл куни 15 дақиқалик танаффус билан Мумбайнинг учта жойида портлаш содир этилган эди.

Портлашларни ким уюштиргани ҳозирча маълум эмас. Ҳеч ким бу бўйича маъсулиятни ўз зиммасига олганича йўқ.

Бу 2008 йил ноябрида Мумбайда 166 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳуружлардан бери энг талафотли портлашлар бўлди.

Ўшанда ҳужумни Покистондаги Лашкари Тойиба гуруҳининг 10 жанггариси амалга оширган эди.