Ливияда 10 исёнчи ҳалок бўлди

Ливия шарқида исёнчилар Брега шаҳрини қўлга олишга ҳаракат қилган пайти, Қаддафий қўшинлари томонидан 10 исёнчи ўлдирилди.

Брега шаҳри Муаммар Қаддафий қўшинлари томонидан ўраб олингани айтилмоқда.

15 июл куни Ливиядаги вазият муҳокамаси учун Истанбулга йиғилган дунёнинг 30дан ортиқ давлат расмийлари Миллий Ўтиш даври кенгашини Ливия ҳукумати раҳбарияти, деб тан олиши ҳақида резолюция қабул қилди.

Муаммар Қаддафий бу резолюцияни "нодонлик", дея баҳолади.