Петреус қўмондонликни генерал Алленга топширди

Ҳамид Карзай Афғонистонни тарк этаëтган генерал Петреусни тақдирлади.


АҚШ генерали Дэвид Петреус Американинг Афғонистондаги олий қўмондони вазифасини ўз салафи генерал-лейтенант Жон Алленга топширди.

Кейинги бир йил давомида Афғонистондаги НАТО халқаро кучларига қўмондонлик қилиб келган Петреус эндиликда АҚШ Марказий разведка бошқармаси раиси сифатида иш бошлайди.

Ироқдаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида мамлакатдаги сунний қабилалари бошлиқлари билан иттифоқчилик келишувига эришиш орқали ном қозонган генерал Аллен янги қўмондонликни қабул қилиш маросимида Афғонистондаги исломий жанггариларга босимни кучайтириш ва маҳаллий хавфсизлик кучларига таянч бўлишга онт ичди.

Айни шу куни НАТО қўшинлари Бамиëн вилоятидаги хавфсизлик учун назоратни Афғонистон миллий армиясига топширди. 2014 йилга бориб якунланиши кутилаëтган бу жараëн¸ Афғонистонда ҳукумат вакилларига қарши суиқасдлар кўпайиб бораëтган бир вақтга тўғри келмоқда.

18 июл куни президент Ҳамид Карзайнинг яқин маслаҳатчиларидан бири ва парламент депутати Кобулда ўлдириб кетилди. Бундан бир ҳафта илгари¸ президент Карзайнинг укаси ўз тан қўриқчиси томонидан отиб ўлдирилган эди. Иккала суиқасд учун маъсулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.