Покистонда илк аëл Ташқи ишлар вазири тайинланди

34 яшар Ҳина Раббоний Хар.

Покистон Ислом республикаси тарихида илк бор аëл киши Ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Бу ҳақдаги расмий хабарга кўра¸ 34 яшар Ҳина Раббоний Хар айни пайтда Покистон тарихидаги энг ëш Ташқи ишлар вазири ҳамдир.

Мамлакатдаги энг нуфузли вазирлик ўрни Шоҳ Маҳмуд Қурайший шу йилнинг феврал ойида амалга оширилган кабинет ўзгариши чоғида ишдан олинганидан бери бўш қолиб келаëтган эди.

АҚШ да таҳсил олган Ҳина Раббоний Хар ҳозиргача Иқтисодий масалалар бўйича давлат вазири лавозимида ишлаб келган ва икки марта парламент депутатлигига сайланган.

Покистон ислом жумҳурияти мусулмон давлатлари орасида Бош вазир лавозими (Беназир Бҳутто) ва Миллий ассамблея - парламент раислигига (Феҳмида Мира) аëллар сайланган ягона давлат ҳисобланади.